

Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "канонирлар" спорт директори Андреа Берта 23 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар ўтказди. Уильямс Аргентинага қарши финалда голли узатма амалга ошириб, Испаниянинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Шу билан бирга, унинг клубдаги мавсуми жароҳатлар туфайли мураккаб кечди ва шу сабаб Ла Лигада бор-йўғи 20 та ўйинни асосий таркибда бошлади.
Уильямснинг "Атлетик" билан шартномаси узоқ муддатга мўлжалланган, аммо келишувда тахминан 90 миллион евро миқдорида сотиб олиш банди (выкуп) кўрсатилган. Басклар клуби сафида испаниялик футболчи 199 та ўйин ўтказиб, 74 та самарали ҳаракатни (37 гол ва 37 узатма) ўз ҳисобига ёзиб қўйган.



