

Япония терма жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Бразилияга имкониятни бой бериб (1:2), мусобақани тарк этган эди.
"Менимча, фикрлар турлича бўлади, лекин барибир ўз мулоҳазамни билдираман. Мен Хадзимэ Мориясуга бир йиллик янги шартнома таклиф қилингани ҳақидаги хабарни кўрдим. Агар бу кейинги мураббийликка муносиб номзодлар кўринмаётгани сабабли шунчаки вақтинчалик вариант бўлса, унда мени бир йилга синаб кўринглар. Агар Осиё Кубогида ютқазсак, ҳеч қандай гап-сўзсиз мени бўшатиб юбораверасизлар. Мен бу чақириқни қабул қилишга тайёрман", — деб ёзди Кейсуке Хонда Х ижтимоий тармоғида.
Маълумот учун, 40 ёшли футболчи айни вақтда Индонезиянинг "Журонг" жамоасида тўп сурмоқда. У Япония терма жамоаси сафида жами 98 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 37 та гол ва 23 та ассист бор. Хонда Япония терма жамоаси сафида 2011 йилги Осиё кубогида ғалаба қозонган.



