
26 ёшли Накамура якунланган мавсумда 14 та гол билан "Реймс"нинг энг яхши тўпурарига айланди, бироқ бу француз клубининг Лига 1 га чиқиши учун етарли бўлмади.
BBC берган маълумотларга кўра, Накамуранинг "Реймс" билан келишуви бор, унга кўра Кэйто шу ёзда 21.5 млн фунт эвазига клубни ҳеч қандай тўсиқларсиз тарк этиши мумкин.
Накамура Жаҳон чемпионатида ҳам ўзини жуда ёрқин кўрсатди — битта гол урди, битта голли узатмани амалга оширди ва Opta талқинига кўра гуруҳ босқичининг рамзий терма жамоасидан жой олди.
Накамурага даъвогарлар қаторида "Эвертон", "Борнмут" ва "Фулхэм" номлари тилга олинмоқда, бироқ дастлабки икки клуб янги футболчи учун аввал таркибда жой бўшатиши керак.