"Ҳафсалам пир бўлди". Япония мураббийи — ЖЧ 1/16 финалида Бразилиядан учралган мағлубият ҳақида

30 июн 2026, 08:31
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзимэ Мориясу жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Бразилиядан учраган мағлубиятидан (1:2) кейин ўз фикрларини билдирди.

"Турнирни ушбу босқичда тарк этишга мажбур бўлганимиздан жуда хафаман, аммо футболчилар бугун худди шу йўлнинг бошидан бери ҳаракат қилганларидек, бор кучларини беришди. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаб, тинимсиз меҳнат қилди. Ҳафсалам пир бўлди. Аммо мен бу натижани қабул қилишни ва ундан янада кучлироқ бўлиш учун фойдаланишни хоҳлайман", — дея Мориясунинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтиради.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Япония миллий терма жамоаси турнирдаги иштирокини якунлади.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›