

– Бугунги ўйин ҳақида уларнинг фикрларини тинглаймиз.
– Барчамиз дерби гувоҳи бўлдик, қизиқарли ўйин ўтди. Буни ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Албатта, бу дербига хос учрашув бўлди. Ўйлайманки, бундан фақат мухлислар ютди. Чиройли ўйин гувоҳига айландик, лекин футбол 90 дақиқа давом этади. Устунлик қилаётган вақтимизда бемалол ғалабани нақд қилиб қўйишимиз мумкин эди, бироқ "Металлург" жамоаси ҳам жон-жаҳди билан ўйнашга ҳаракат қилди ва якунда учрашув дуранг билан мукофотланди. Ҳечқиси йўқ, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Футбол ҳам айнан шуниси билан қизиқ.
– Олдиндаги кубок баҳсларига жамоанинг тайёргарлиги ва муносабати қандай?
– Биз учун фарқи йўқ – кубок баҳслари бўладими ёки чемпионатми, ҳар бир ўйинга юракдан ёндашамиз. Негаки, ўзимизнинг аудиториямиз, содиқ мухлисларимиз бор. Авваламбор, биз улар учун ўйнаймиз. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувда охиригача курашиб, иложи борича ғалаба қозониш ва чиройли ўйин кўрсатиш орқали мухлислар кўнглидан жой олишни мақсад қилганмиз. Футбол шунақа – мағлубиятга учрамаган жамоанинг ўзи йўқ.



