UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда ҳисоб очилди ва шу ҳал қилди. Бошида йигитларда бироз босим бор эди. Ўйин давомида ўзимизни қўлга олдик. Футболчиларим билан фахрланаман", - дейди Қосимов. 


- Норхонов асосий таркибда майдонга тушди, Нурматов эса захирадан тушиб ўйинни кучайтирди. 

- Буни текскари ҳам бўлиши мумкин эди. Нурматов ҳам Норхонов ҳам бир хил савиядаги футболчилар. 


- Чемиртан ҳақида фикрингиз ўзгардими? 

- Тўғри у ҳаракат қилди, аммо барчаси нольга тенг бўлди. Кеча айтгандим, кимдир хато қилади ва мағлуб бўлади. Бугун ўхшамади, аммо йигитлар вақти келганда бундан ҳам кучли бўлиб натижаларга эришишади. 


- Нурматов ва Чемиртан тўпни қабул қилишда кўп хато қилишди. Улар "Бунёдкор" савиясига мосми? 

- Бизда тўрт нафар ҳужумчи бор. Уларга ишонаман. Мақсадимизга ета олмадик. Қанот ҳимоячиларимиз ҳаводан тўпни жуда яхши ошира олишади, аммо бугун буни кўрмадик. 


- Энди қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз? 

- Ҳозир биринчи навбатда режамиз дам олиш. Кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Имкон бўлса ҳар бир чизиққа муносиб футболчиларни олиб келиш керак. Биз пулни эмас, пул бизнинг ортимиздан қувиши лозим. Мақсад бўлмаса футбол ўйнашдан маъно йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика