

Италия клуби ушбу футболчилар билан ижара муддатини узайтирмади ва сотиб олмайдиган бўлди.
Феликс февраль ойида "Челси"дан ижарага олинганди. Шу давр мобайнида у 21 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Уокер ҳам қишда ижарага олинганди. "Манчестер Сити"га тегишли футболчи А Сериянинг 11 ўйинида қатнашди ва 1та сариқ карточка ишлаб олди.
Соттил "Фиорентина"дан ижарага олинди. 26 ёшли ярим ҳимоячи 8 ўйинда қатнашди, бироқ сермаҳсуллик қайд эта олмади.



