

Март ойида унинг жамоаси учта ўйин ўтказди ва ҳаммасида ғалаба қозонди: "Челси" (2-1), "Брайтон" (1-0) ва "Эвертон" (2-0).

Артета билан бирга мукофотга номзодлар орасида Эдди Хау ("Ньюкасл"), Дэвид Мойес ("Эвертон"), Режис Ле Брис ("Сандерленд") ва Фабиан Хюрцелер ("Брайтон") бор эди.
"Арсенал" 31 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 70 очко билан етакчилик қилмоқда. Жамоа 11 апрель куни "Борнмут"ни қабул қилади.



