Дэвид Симэн: "Ахлат жамоада Брунунинг ажралиб туриши осонроқ бўлди"

11 июн 2026, 20:15
"Арсенал" собиқ дарвозабони Дэвид Симэн "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг АПЛнинг 2025/26 йилги энг яхши футболчиси деб топилишига шубҳа билан қаради.

31 ёшли португалиялик футболчи мухлислар ва экспертлар овозига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди.

"Бруну яхши ўйнади, аммо мавсум бошида “Манчестер Юнайтед” умуман яхши ҳолатда эмасди. Жамоадаги бошқа футболчилар аҳлат бўлса, ажралиб туриш осон. Ўша пайтда вазият айнан шундай эди.

Аммо Райя, Райс ва Габриэл мисолида бутун жамоа яхши ўйнаганига қарамай, улар барибир ажралиб тура олишди. Бундан ташқари, улар янада юқори натижа кўрсатиб, соврин ҳам ютишди. Менингча, мавсумнинг энг яхши футболчиси чемпион ёки соврин ютиб олган жамоадан бўлиши керак", — деди Симэн.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal