Саудия Арабистони грандлари "Барселона" лидерига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
11 июн 2026, 11:35
"Барселона" вингери Рафинья тез орада сайёрадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланиши мумкин.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Саудия Арабистонининг икки клуби "Барселона"нинг 29 ёшли футболчисига жуда фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр.

2.jpg

"Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" клублари "кўк-анорранглилар"нинг молиявий қийинчиликларидан фойдаланиб, Рафинья учун 80 миллион евролик таклиф билан чиқиб, унинг ҳозирги маошидан тўрт баравар кўп маош ваъда қилмоқда.

Футболчининг ўзи ҳали аниқ жавоб бермади, чунки унинг "Барселона" билан шартномаси бор. Бироқ иккала томон ҳам Жаҳон чемпионатидан кейин музокараларга қайтади.

Рафиньянинг Каталония клуби билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва Transfermarkt ҳозирда унинг трансферини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›