

"Ҳаммаси мумкин. Энди ҳақиқий муаммолар бошланади, чунки бу жараён ҳафталар давом этиши мумкин. “Сити” учун бу вазиятнинг оқибатларини юмшатиш жуда қийин бўлади. Биз ҳали мустақил комиссиянинг тўлиқ қарорини ҳам кўрганимиз йўқ", — деди Борсон Talksport эфирида.
Унинг таъкидлашича, қарор эълон қилинганидан кейин клубга нисбатан санкциялар масаласи бўйича алоҳида жараён бошланади.
"Манчестер Сити" барча айбловларни рад этди, иш суд жараёнидан ўтди ва клуб деярли барча бандлар бўйича айбдор деб топилди. Уларни жуда жиддий муаммолар кутиб турибди.
Менинг фикримча, фактлар бўйича апелляциянинг муваффақиятли якунланиш эҳтимоли жуда паст. Қарор эълон қилинганида унда клуб ва айрим шахсларнинг хатти-ҳаракатлари жиддий танқид қилиниши мумкин", — деди собиқ маслаҳатчи.
Борсоннинг фикрича, апелляция жараёнида ишни тўлиқ қайта кўриб чиқиш имконияти бўлмагани "Манчестер Сити" учун қийинчилик туғдириши мумкин.
"Якунда “Сити” жазони қабул қилишига тўғри келади, деб ўйлайман. Ва бу жазо жиддий бўлади", — дея қўшимча қилди Борсон.



