Мбаппе Ла Лига ўйинидаги ҳет-трикидан сўнг хейтерларига мурожаат қилди

27 авг 2026, 09:50
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "қаймоқранглилар"нинг "Реал Сосьедад" устидан қозонган йирик ғалабасидан (4:1) сўнг ўз хейтерларига мурожаат қилиб пост жойлади.

"Норозимисиз? Ҳет-трик", — деб ёзди Мбаппе ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Мбаппе "Реал Сосьедад" дарвозасига учта гол уриб, Ла Лиганинг жорий мавсумидаги тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Таъкидлаш жоизки, Килиан "Реал" таркибида 105 та ўйинда 89 та гол ва 12 та голли узатма бор. Келаси ўйинда "Реал" ўз майдонида 30 август куни "Малага" билан тўқнаш келади, "Реал Сосьедад" эса бир кун олдин ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар