

Аввалроқ ФИФА танқидлар сабабли ЖЧнинг тижорат ҳуқуқлари бир қисмини хусусий инвесторларга сотишга қаратилган FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳасидан воз кечган эди.
Инфантинога ушбу мавзу бўйича савол Катовицеда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида берилди.
"Биласизми, ҳали айтиладиган гаплар жуда кўп, аммо бунинг учун тегишли жой ва вақт бўлади. Бугун эмас, бу ерда эмас. Аммо бугун биз футболдан завқ олмоқдамиз. Биз ФИФАда дунёнинг ҳар бир бурчагига имконият, қадр-қиммат топиш, яхшироқ бўлиш, футболда иштирок этиш ва уни нишонлаш учун йўл ва воситаларни топиш имконини бериш устида ишлашда давом этамиз", – деди Инфантино тадбир доирасида.



