

Ўтган 2024/2025 йилги мавсумда франциялик вингер 50 та ўйинда 17 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи 2025/2026 йилги мавсумда клуб сафида 57 та расмий ўйинда 25 та гол ва 28 та голли узатмани амалга оширди.
"Бавария"нинг 2024/2025 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритгач, Олисе яна мухлислар эътирофига сазовор бўлди. У 2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси учун овоз беришда 51,4 фоиз овоз олиб, ҳужумчи Харри Кейнни 32 фоиз ва Луис Диасни 4 фоиз билан ортда қолдирди.
Opta маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи клуб ва Франция терма жамоаси ўйинчилари орасида голли узатмалар сони бўйича ҳам етакчига айланди. Олисе 2025/2026 йилги мавсум бошидан буён 30 та голли узатмани амалга оширди, шундан 26 таси "Бавария"да, тўрттаси эса терма жамоада. Бу Европанинг бешта етакчи лигасида ўйнаётган футболчилар орасида энг яхши кўрсаткичдир.
"Бавария" 34 ўйинда 89 очко жамғариб, 2025/2026 йилги мавсумда Германия чемпиони бўлди.



