

Манкунианликлар ғалабасиз ўтаётган 8 та учрашувдан кейин эртага АПЛнинг 9-тури доирасида сафарда "Челси"га қарши майдонга тушади. Бу "қизил иблислар"нинг 2015 йилдан бери барча мусобақалардаги энг узоқ ғалабасиз серияси ҳисобланади.
"Менинг масъулиятим — футболчилар. Ташқаридан бўлаётган гап-сўзлар мени қизиқтирмайди ва диққатимни бунга қаратмоқчи эмасман.
Биз нималарни ўзгартиришимиз мумкинлигини ва қайси жиҳатларни яхшилашимиз кераклигини яхши биламан. Жамоа мураббийи сифатида футболчиларга қандай қўллаб-қувватлаш кераклигини, қайси пайтда маслаҳат ёки муайян масалаларни ҳал қилишда ёрдам зарурлигини тушунаман.
Футболчилар билан ишлаш — менинг бевосита вазифам. Улар мен учун бефарқ эмас ва мен энг кўп таъсир ўтказа оладиган инсонлар ҳам айнан улар. Албатта, ўзаро суҳбатлашиб турибмиз. Ҳар ҳафта йиғилишлар ўтказамиз, бироқ уларнинг шакли натижалар, мавжуд вазият ва жамоадаги умумий муҳитга қараб ўзгариши мумкин.
Айтишим керакки, йигитларда қатъий ишонч ва интилиш бор. Етарлича ғалаба қозона олмаганимиз бизга оғир ботяпти. Жамоада кучли иштиёқ, муайян кайфият ва ҳафсаласизлик бор. Энг муҳими, яхшироқ натижаларга эришиш истаги жуда кучли", — деди Кэррик.



