

Нашрнинг ёзишича, мураббий француз футболчилари Кингсли Коман ва Муҳаммад Симаканни ҳам жамоа қайдномасидан четда қолдирган.
Уч нафар футболчининг мазкур баҳсда иштирок этмаслиги сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. Бироқ уларнинг узоқ сафар туфайли чарчаб қолмаслиги учун дам олдирилиши эҳтимоли юқори.
"Ал Насср" Саудия Профессионал лигасида мавсумни жуда яхши бошлади. Жамоа дастлабки тўққизта учрашувда ғалаба қозонди, кейин "Ал-Иттифоқ" билан дуранг ўйнади. Шундан сўнг "Неом" ва "Ал-Холод" устидан ғалаба қозониб, 28 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Роналду жамоаси фақат тўплар нисбати бўйича пешқадам "Ал-Қодисия"дан ортда қолмоқда.
Криштиану Роналду эса айни пайтда ажойиб формада. У кеча, пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига учта гол уриб, жорий мавсумдаги илк хет-тригини қайд этди.
Шу тариқа, португалиялик юлдуз фаолияти давомида клублар ва миллий терма жамоа сафида урган голлари сонини 985 тага етказди. Энди у футбол тарихидаги 1000 голлик маррага етиш учун яна 15 та гол уриши керак.
“Пахтакор” - “Ал Насср” учрашуви 2 ноябрь куни соат 18:45да старт олади.



