Кэррик низодан сўнг Бруну Фернандеш МЮ сардори бўлиб қоладими-йўқми деган саволга жавоб берди

30 окт 2026, 09:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Челси"га қарши ўйин олдидан ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш жамоа сардори бўлиб қоладими-йўқми деган саволга жавоб қайтарди.

Аввалроқ Фернандеш Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан сўнг Кэррик ва унга ҳамроҳ мураббийлар штабининг тактик қарорларини ошкора танқид қилган эди.

"Айтканимдек, у ушбу жамоа учун муҳим футболчи. У шундай бўлган ва бўлиб қолади. Биз биргаликда вазиятни ўзгартиришимиз ва ҳамма нарсани тўғри ўзанга бурa олишимиз керак. У ушбу футбол клубига тўлиқ содиқ, ҳамма нарсани яхшилашга интилмоқда. Шунинг учун ҳеч нарса ўзгармайди.

Айнан у кўплаб ўйинлар ва йиллар давомида жамоани жуда яхши бошқарган ва буни давом эттиради", — дейди Кэррикнинг сўзларини ВВС нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC