"Ман Юнайтед" мураббийи Кэррик жамоа сардори Фернандеш билан юзма-юз учрашув ўтказди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 16:40
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ва "қизил иблислар" сардори Бруну Фернандеш вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида юзма-юз учрашув ўтказишди.

Sky Sports хабарига кўра, ҳар икки томон ҳам жорий мавсумдаги ҳолатни ўнглашга эътибор қаратишга тайёр эканликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фернандеш ЧЛ доирасида Италиянинг "Комо" клубидан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Кэррик ва унинг мураббийлар штабининг тактик қарорларини очиқчасига танқид қилган эди.

Қайд этилишича, Кэррик ва Фернандеш ўртасидаги учрашув 27 октябрь, сешанба куни "Юнайтед"нинг машғулот базасида бўлиб ўтган. Бруну 31 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 9-тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. У Англия чемпионатининг олдинги турида "Борнмут"га қарши баҳсда (0:3) захирада қолдирилган эди.

Мураббий ва сардорнинг ўзаро суҳбатидан ташқари, бутун жамоа иштирокида умумий йиғилиш ҳам ўтказилди. Унда футболчилар ва мураббийлар штаби ўйин сифатини зудлик билан яхшилашга қатъий киришганликларини тасдиқлашди. Шунингдек, мавжуд маълумотларга кўра, томонлар жорий мавсумда жамоа умумий ҳисобда ўз имкониятларидан паст даражада иштирок этаётганини тан олишган.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринни банд этиб турибди. Жамоа саккизта ўйинда фақатгина етти очко жамғарган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›