"Милан" АҚШ терма жамоаси футболчиси билан шартномани узайтирди

31 окт 2026, 00:12
"Милан" қанот ҳужумчиси Кристиан Пулишич билан янги шартнома имзолади.

Томонлар ўртасидаги келишув 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.

"2023 йил июль ойида "россонерилар" сафига қўшилганидан буён Кристиан жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У ўзининг техник маҳорати, характери, барқарор ўйини ва ажойиб меҳнатсеварлиги билан ажралиб турди. "Милан" сафидаги 141 та учрашувда урган 44 та голи унинг жамоа учун қанчалик аҳамиятли эканини ва клубнинг келажак режаларида қандай ўрин тутишини яққол кўрсатади", - дейилади "Милан" баёнотида.

28 ёшли Пулишич жорий мавсумда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

АҚШ терма жамоаси сафида эса унинг ҳисобида 90 та ўйин, 33 та гол ва 23 та голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia