

- Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Тўғри, ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ютиш учун яна қандай футбол ўйнашимиз керак, ҳайрон қоляпман. Йигитлар жонини бериб ўйнашди, зўр футбол кўрсатишди. Мураббийлар штаби тўғри кўрсатмаларни беришди. Йигитларга раҳмат айтаман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман. Бу билан тўхтаб қолмаймиз, олдимизда ўйинлар бор. Режаларимиз катта - жамоани Суперлигада олиб қолишимиз керак.
- Бугунги ўйинга бўлган режангиз неча фоизга ўхшади?
- Биз бу баҳсга ғалаба учун чиққандик. Тўғри, яхши вазиятларимиз бўлди. Бироқ охирида гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик гол ҳам ургандик. Жамоа яхши ўйнади. Нима дейишни ҳам билмайман.
- Дарвозабон Умиджон Эргашев ҳақида нима дейсиз?
- Унга катта раҳмат. Умуман олганда жамоадаги барчага раҳмат айтаман. Омад ҳам бўлиши керак, омадимиз келмаяпти. Қолгани Оллоҳдан. Келгуси ўйинга тайёргарлик кўрамиз, сафарда ўйнаймиз. Ҳаммага раҳмат. Мухлислар бизга ишонишда давом этсин, жамоани Суперлигада олиб қолмоқчимиз.



