"Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши ўйиндан олдин Кэррикни истеъфога чиқармоқчи эди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 14:00
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Англия Премьер-лигасининг 9-тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйиндан олдин бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқармоқчи эди, бироқ унинг ўрнига муносиб номзод топиш борасида келиша олмади.

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Юнайтед" хўжайинлари айни пайтда ўрганилаётган мураббийларнинг номзодларидан кўнгли тўлмаган. "Брайтон"ни бошқараётган Фабиан Хюрцелер клуб немис мутахассиси учун талаб қиладиган катта товон пули сабабли Кэррикнинг ўрнига ўринбосар сифатида қаралмаяпти.

Шунингдек, "Астон Вилла" устози Унаи Эмерининг "Юнайтед" раҳбарияти орасида мухлислари борлиги, бироқ унинг Бирмингем клуби билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжаллангани ва бу келишув ҳам жуда қимматга тушиши таъкидланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›