

"Чуқур қайғу, шунингдек, улкан фахр ва муҳаббат билан менинг гўзал рафиқам, севимли онамиз ва бувижонимиз билан видолашамиз ♥️.
Бартина Куман-Боддевелд. 30.01.1961 – 15.09.2026. Куманлар оиласи", — деб ёзди Нидерландия терма жамоасининг собиқ мураббийи оила аъзолари номидан.
De Telegraaf хабарига кўра, Бартина кўкрак бези саратони билан курашиб келган. Унга бу ташхис 2010 йилда қўйилган эди.
Роналд ва Бартина 1985 йилда турмуш қуришган бўлиб, уларнинг уч нафар фарзанди (шу жумладан Эредивизининг «Телстар» клуби дарвозабони Роналд Куман-кичик) ҳамда бешта невараси бор.



