

Август ойида "The Times" нашри ФИФА президенти Жанни Инфантино бўлажак сайловда қўллаб-қувватланиш эвазига FRMF'га ЖЧ-2030 финалини ўтказиш ҳуқуқини ваъда қилгани ҳақида хабар берганди. ФИФА ушбу маълумотни рад этди ва ҳал қилувчи баҳс ўтказиладиган жой бўйича қарор кейинроқ қабул қилинишини маълум қилди.
"Бенслиман вилояти 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалини қабул қилиш шарафига муяссар бўлади", – дея сайловолди митингида Лекжанинг айтган сўзларини келтиради EFE.
Айни пайтда Касабланка яқинида 115 минг томошабинга мўлжалланган ва сиғими бўйича дунёдаги энг катта аренага айланадиган "Ҳасан II" стадиони қурилмоқда.



