Адвокат Кюрасао терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 11:45
Нидерландиялик 78 ёшли мутахассис Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси билан битимни узайтирди, деб хабар берди Кюрасао футбол федерацияси матбуот хизмати.

Нидерландиялик мураббий билан янги шартнома 2027 йил 31 июлгача амал қилади.

"Футболчилар билан биргаликда эришган натижаларимиз устида ишлашни давом эттиришни интиқлик билан кутяпман", – деди Адвокат.

Мутахассис 2024 йилда Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа ўз тарихида илк бор ЖЧ финал босқичига йўл олди. Кюрасао термаси ЖЧ-2026 мусобақасида Германия (1:7) ва Кот-д'Ивуар (0:2) жамоаларига имкониятни бой берди, Эквадор билан дуранг (0:0) ўйнаб, "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади.

Адвокат Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта мураббийга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ffk.cw