Тебас "Реал" ТВ ҳақида: "Ҳаммасига бошқалар айбдор, лекин ҳеч қачон ўзлари эмас"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2026, 11:56
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Real Madrid TV каналининг ҳакамларга нисбатан танқидларига муносабат билдирди.

"Уларнинг ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиши мутлақо ўринсиз. Улар нафақат ўз бошларига тушган ишлардан, балки бошқаларда содир бўлаётган ҳолатлардан ҳам нолиб шикоят қилишади. Улар ҳақ эмаслар.

Уларда ҳамма нарсада бошқалар айбдор, лекин ҳеч қачон ўзлари эмас. Нима учун жамоанинг очкоси камроқ эканини биламан, лекин айтмайман... "Реал" бундай нолишларсиз ҳам чемпионатда ғолиб чиқиши мумкин", — деди Тебас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›