

Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу жарима 2025 йилда Франция жамоаси ҳисоб рақамларининг музлатиб қўйилгани учун компенсация ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг августида, "Реал"га трансферидан сўнг, футболчи собиқ иш бергичига нисбатан 60 миллион евро миқдорида даъво аризаси киритган эди. Унинг таъкидлашича, ПСЖ унга тегишли бўлган бонус ва мукофот пулларини тўламаган. 2025 йилнинг баҳорида бу ишни меҳнат суди кўриб чиқди.
Муҳокамалар фонида ҳужумчининг юристлари Париж клубининг банк ҳисоб рақамларини таъминлаш мақсадида хатловга олиш ташаббуси билан чиқди. Май ойида бу чора ПСЖ илтимосномасига кўра бекор қилинди. Бироқ декабрь ойидаёқ меҳнат суди клубдан ўйинчи фойдасига деярли 61 миллион евро ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Мбаппе 2024 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2026/2027 йилги мавсумда у барча турнирларда еттита ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол уришга ва иккита голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.



