ОФК хабар берди: 18 август қуръа

12 июл 2026, 16:16
ОФК расмий сайти Элит Осиё чемпионлар Лигаси ҳамда Осиё чемпионлар Лигаси-2 янги мавсуми учун 18 август куни қуръа ташланишини маълум қилди.

Элит ОЧЛ янги ном олганидан бери учинчи мавсум ўтказилади, умумий ҳисобда бу 24-клублар ўртасидаги мусобақа ҳисобланади. Бу сафар ҳам турнирнинг чорак финалдан бошлаб ўйинлари марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ўтказилади. Маълумки, 2029 йилга қадар марказлашган ўйинлар Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

photo_2026-07-12_11-48-26.jpg

Жамоалар сони ортди

Ўтган йилги мусобақа 24та клуб иштирокида ўтказилганди. Бу йилдан эътиборан Элит ОЧЛда жамоалар сони 8тага ортиб 32 клуб белгилаб олинди. Маълумки, ОФК Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2 мусобақаларини икки минатақа - Шарқ ва Ғарбга бўлган ҳолда ўтказиб келмоқда.

Албатта, биз учун Ғарб минтақаси кўпроқ қизиқ бўлгани сабаб Ғарб жамоаларига тўхталамиз. Ғарб минтақасида 16та жамоа баҳс олиб боради. Ҳозирча 14та клуб номи аниқ.

Саудия Арабистони - "Ал Аҳли", "Ал Насср", "Ал Ҳилол", "Ал Қадсия".

БАА - "Ал Айн", "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Васл".

Қатар - "Ал Садд", "Ал Гарафа", "Ал Шамал".

Эрон - "Истиқлол", "Трактор".

Ўзбекистон - "Нефтчи"

Ироқ - "Эйр Форс"

photo_2026-07-12_11-48-34.jpg

Яна иккита жамоа 11 август куни бўладиган ўтиш ўйинларидан сўнг аниқ бўлади:

"Ал Жазира" - "Ал Иттиҳод"

"Пахтакор" - "Ал Ҳуссейн"

Ўтиш баҳсларида ғолиб бўлган жамоа Элит ОЧЛ лига босқичида иштирок этади, мағлуб ОЧЛ 2га йўл олади. "Пахтакор" ўтиш ўйинини 11 август куни ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн" клубига қарши ўтказади.

photo_2026-07-12_11-48-39.jpg

ОЧЛ 2 ҳақида

Элит ОЧЛдан кейинги ўринда турадиган ОЧЛ 2 аввалига плей-офф баҳслари билан старт олади ва шундан кейин гуруҳ босқичига старт берилади. Плей-офф учрашувлари 29 июль - 12 август оралиғида ўтказилади. Гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади.

ОЧЛ 2 гуруҳ босқичи учун Ўзбекистонга тўғридан тўғри 1та ўрин ажратилган бўлиб, "Насаф" иштирок этади. Ушбу мусобақа гуруҳ ўйинларида шунингдек "Ал Таавон" (Саудия Арабистони), "Ал Ваҳда" (БАА), "Ал Райян" (Қатар), "Ал Шорта" (Ироқ), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн), "Қувайт СК" (Қувайт) каби клублар иштирок этади.

Элит ОЧЛ 1-тур учрашувлари 14-15 сентябрь ва ОЧЛ 2 дастлабки тур баҳслари 15-16 сентябрга белгиланган.

Х.Холиқов

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia