Жасур Яхшибоев: "Мақсадим — яна аввалги даражамга қайтиш"

Iskandarov Abdulaziz
12 июл 2026, 16:33
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигага қизғин руҳда тараддуд кўрмоқда.

"Темирйўлчилар" ёзги трансфер ойнасида Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади. Аслида футболчи қишдаёқ "Локо" аъзосига айланган эди. Кейин эса Қозоғистонга йўл олди. Биз бу борада Яхшибоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

​— "Локомотив" сафидасиз. Орада қандайдир тушунмовчиликлар бўлди, ҳозир барчаси жойидами? Мана шу жараён ҳақида бироз тўхталиб ўтсангиз, аслида нима бўлди?

​— Энди, билмадим… Қозоғистондан таклиф тушганди. У ерда озгина келишмовчилик бўлди — клубга трансфер ойнасини ёпиб қўйишди. Шунинг учун у ерда шартнома тузолмадим. Шу холос.

​— "Локомотив" билан Ўзбекистон чемпионатининг мавсум қолган қисмига тайёргарлик қандай кетяпти?

​— Тайёргарлик яхши, кайфиятлар ҳам аъло. Секин-секин ўйинлар орқали, биринчи навбатда, ўзимни формага келтиришга ҳаракат қиляпман. Жамоада йигитлар яхши, ҳамма ҳаракат қиляпти. Барчаси ўйлаганимиздек.

​— Орада жуда ажойиб формага кирган эдингиз, ўзингизни кўрсатгандингиз ва шундан сўнг қандайдир пасайиш бўлди. Кейинги мақсадларингизда яна ўша чўққингизга қайтиш, терма жамоадан таклиф олиш режаларингиздан ўрин олганми?

4444.jpg

​— Худо хоҳласа, ният бор. Бунга ўзига яраша сабаблар бўлди. Энди келажакда, худо хоҳласа, ҳаракат қиламиз. Ўйинлар орқали ўзимни кўрсатиб, миллий терма жамоага қайтиш ниятим бор.

​— Тошкент дербисидан нима кутяпсиз? "Пахтакор" — собиқ жамоангиз...

​— "Пахтакор" — собиқ жамоам. Ҳозир бизни жуда қизиқарли ва кучли ўйин кутяпти. "Пахтакор" айни вақтда жуда яхши формада, таркиби ҳам Ўзбекистонда энг кучлиларидан бири. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia