

Аввалроқ 40 ёшли посбон 2026 йилги жаҳон чемпионати фаолиятидаги охирги халқаро мусобақа бўлишини эълон қилган эди.
Германия терма жамоаси кутилмаганда дунё биринчилигининг 1/16 финал босқичида Парагвайга имкониятни бой бериб (асосий вақт — 1:1, пенальтилар серияси — 3:4), турнирни эрта тарк этди. Нойер учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида битта зарбани қайтаришга муваффақ бўлди, бироқ бу бундестимнинг кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади.
«Ҳаммаси мана шундай якун топгани жуда аламли», — дея 40 ёшли дарвозабоннинг сўзларини иқтибос сифатида келтирди Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги «Bayern & Germany» саҳифаси.
Маълумот учун: Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги дебютини 2009 йилда ўтказган эди. У миллий жамоа билан биргаликда 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва узоқ йиллар давомида жамоанинг асосий рамзларидан бирига айланган.



