40 ёшли Нойер рекорд ўрнатди

21 июн 2026, 09:45
Германия терма жамоаси голкипери Мануэль Нойер футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати "Е" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуарга қарши ўйинда дарвозабонлар учун ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

Учрашув немисларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

40 ёшли дарвозабон Кот-д'Ивуар билан ўйинда иштирок этиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатларидаги ўзининг 21-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича Франция терма жамоаси собиқ посбони Уго Льорисни (20 та ўйин) ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com