

ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарлар ҳақида "Ўша-ўшалар — ўтган йилги финалчилар. "Барселона"нинг ҳам таркиби кучли. Плей-офф босқичи яқинлашгани сайин фаворитлар янада аниқроқ кўрина бошлайди. Ҳаммада ҳам пасайишлар ва кўтарилишлар бўлиб туради, аммо фаворитлар қаторида одатдаги жамоалар бўлишини кутяпман".
"Бавария"га мусобақада ғолиб чиқиш учун нима етишмаётгани ҳақида "Гап майда-чуйда нарсаларда. Биз муваффақиятга яқин келган эдик, жумладан, ўтган мавсумда "Реал" ва "ПСЖ"га қарши ўйинларда ҳам. Бизда салоҳият бор, тажриба ҳам ёрдам беради. Бу босқичга яна қайтиш учун кучли хоҳишимиз бор. Асосий мақсадимиз — Чемпионлар лигасини ютиб олиш. Биз аччиқ мағлубиятларни бошдан кечирдик, аммо бу бизга қўшимча мотивация беради, чунки келаётган ёзда Мадридда ўтадиган финалда ўйнашни хоҳлаймиз".
Мадриддаги финал унинг сўнггиси бўлиши мумкин бўлган мавсумдаги асосий мақсади эканлиги ҳақида "Мен мавсумни мумкин бўлган барча ютуқларга эришиш мақсадида бошлаяпман. Ўйлайманки, жамоамиз бунинг уддасидан чиқа олади. Айнан шунинг учун фаолиятимни давом эттиришга қарор қилдим. Мен бу жамоа, мураббийлар штаби ва кайфиятимиз билан ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини биламан. Чемпионлар лигасини учинчи бор ютиб олиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга бўларди. Олдинда бизни кучли рақиблар кутиб турганини тушунамиз, шунчаки яхши тайёргарлик кўриб, стартга эътибор қаратишимиз керак", — деди 40 ёшли Нойер матбуот анжуманида.
"Бавария" эртага Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-тури доирасида ўз майдонида "Буде-Глимт"ни қабул қилади.



