Мануэль Нойер Германия футболчилари орасида рекорд ўрнатди

11 сен 2026, 00:15
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасидаги мавсумлар сони бўйича Германия футболчилари орасида янги рекорд ўрнатди.

40 ёшли голкипер 2026/27 йилги мавсумнинг умумий босқичи 1-турида "Буде-Глимт"га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. Бу Нойернинг Чемпионлар лигасидаги 18-мавсуми бўлди.

Нойер ушбу натижа билан турнир тарихида, жумладан Европа чемпионлар кубоги даврини ҳам ҳисобга олганда, немис футболчилари орасида рекордчига айланди. У "Бавария"даги собиқ жамоадоши Томас Мюллернинг 17 мавсумлик натижасидан ўзиб кетди.

Нойер 2013 йилда "Бавария" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta