"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" юлдузини нишонга олди

7 июн 2026, 14:42
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Қизил иблислар" футболчига катта маблағ сарфлашга тайёр. Манкунианликлар Ромеро учун 65 миллион евро таклиф қилмоқчи. Ҳимоячининг "Тоттенхэм" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Кристиан Ромеро ўтган мавсумда 32 та ўйин ўтказди. Уларда футболчи олтита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fichajes.com