

Шартнома 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган, битим тез орада расман якунланиши керак.
Италия охирги марта Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиққанида, Пирло ҳали жамоа сафида тўп тепарди: бу 2006 йилда юз берган — ўшанда италияликлар мундиалда ғалаба қозонишганди.
Эндиликда Пирло олдида Италияни 2014 йилдан бери илк бор ЖЧга олиб чиқиш вазифаси турибди.
47 ёшли мураббийнинг охирги иш жойи БААнинг “Дубай Юнайтед” клуби бўлган. Шунингдек, Пирло B Серия вакили “Сампдория” ҳамда Туркиянинг “Фатиҳ Карагумрюк” клубларида ҳам фаолият юритган.


