Бекхэм ЖЧ-2026 вақтида 19 млн фунт ишлаб топди

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 14:50
“Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоаси афсонавий футболчиси Дэвид Бекхэм 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомидаги реклама кампанияларида иштирок этиб, ўз бойлигини 19 млн фунтга кўпайтириб олди.

Бекхэмнинг футболчилик фаолияти 10 йилдан кўпроқ вақт олдин якунланганига қарамай, у жаҳон спортидаги энг харидоргир қиёфалардан бири бўлиб қолмоқда ва трансляциялар вақтидаги деярли ҳар бир реклама блогида пайдо бўлмоқда.

ЖЧ вақтида Бекхэм чипслардан тортиб, банк хизматлари ҳамда йирик ритейлерларгача бўлган турли маҳсулотларни реклама қилди.

Шакира, Жастин Бибер ва бошқа юлдузлар мундиалдаги чиқишлари учун катта гонорар олганига қарамай, айнан Бекхэм машҳурлар орасида даромад бўйича пешқадамга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun