"Манчестер Сити" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиш ниятида

24 июл 2026, 21:15
"Манчестер Сити" "Челси"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони нишонга олди.

Ўйинчи — "шаҳарликлар"нинг асосий нишони. "Манчестер Сити" Гюстони яқин вақтларда ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини бошлаши мумкин. Ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Мало Гюсто ўтган мавсум "Челси" сафида 49 та ўйин ўтказди. Унда футболчи учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: CaughtOffside