

Бу ҳақда Экрем Конур хабар берди.
Футболчига АПЛнинг учта топ-клуби қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед," "Ливерпуль" ва "Челси" Барриосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аммо, "Атлетико" ярим ҳимоячини сотишни режалаштирмаяпти. Transfermarkt футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Пабло Барриос "Атлетико" сафида жами 151 та ўйин ўтказган. Унда ярим ҳимоячи 8 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



