

"У жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячи. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Майдон марказида "Арсенал" тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. Клубда, шубҳасиз, ажойиб футболчилар бўлган ва Райс уларнинг энг зўрлари билан бир қаторда туради.
У АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, бунинг устига катта фарқ билан. Бу ерда ҳатто баҳслашадиган нарса ҳам йўқ. Райс — бу мамлакатдаги энг яхши ярим ҳимоячи", – дея Каррагернинг сўзларини келтиради “Sky Sports”.

"Ливерпул"га қарши учрашувда 27 ёшли англиялик 16-дақиқада ўйиндаги ягона голни урган Кай Хаверцга голли узатма берди.
Райс 2026/27 йилги мавсум "Арсенал" сафида 13 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та самарали узатмани амалга оширди.



