Фермин Лопес МЮнинг қизиқишига муносабат билдирди

1 ноя 2026, 12:00
"Барселона"нинг 23 ёшли испаниялик ярим ҳимоячиси Фермин Лопес "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ ОАВ футболчи инглиз клубининг трансфер мақсадлари қаторига киргани ҳақида хабар берган эди. Бу ҳақда футбол инсайдери Маттео Моретто ёзди.

“Бундай хабарларга эътибор бермайман. Мен "Барселона"да иложи борича узоқроқ қолишни хоҳлайман ва бу ерда фаолиятимни якунлашга умид қиламан”, — деди Лопес.

Фермин Лопес 2023 йилдан буён "Барселона" сафида ўйнамоқда. Футболчи жорий мавсум клуб сафида 13 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Barca Times