"Ал Кувайт" – "Насаф" учрашувини туркманистонлик ҳакам бошқаради

Оқил Абдубарноев
2 ноя 2026, 15:50
Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган Кувайтнинг "Ал Кувайт" ва Қаршининг "Насаф" клублари ўртасидаги учрашувга ҳакамлар бригадасини тайинлади.

Мазкур баҳсни туркманистонлик Расул Маммедов бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Аҳмад Бегназаров ва Мерген Аллабердиев ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифасини иорданиялик Аҳмад ал-Хаволда бажаради.

2.jpg

Маълумот учун, "Ал Кувайт" ва "Насаф" ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви 4 ноябрь куни Кувайтда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасида 28 октябрь куни Қаршида ўтказилган 3-тур учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф