Хаверц АПЛ тарихидаги энг яхши германиялик тўпурарга айланди

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2026, 15:00
"Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверц немис футболчилари орасида голлар сони бўйича Англия чемпионати рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда АПЛ матбуот хизмати.

27 ёшли форвард 9-тур доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйиннинг (1:0) 16-дақиқасида Деклан Райснинг узатмасини голга айлантирди.

Ушбу гол Хаверц учун АПЛдаги 46-гол бўлди. Бу кўрсаткич бўйича германиялик футболчи "Манчестер Сити" сафида 45 та гол урган Илкай Гюндоганни ортда қолдирди.

Ҳаверц АПЛда 2020 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Унинг ҳисобида "Челси" учун 19 та ва "Арсенал" учун 27 та гол мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com