

"Мидлсбро"га ўтишини якунлаган Радек Витекка энг яхши тилакларимизни билдирамиз. Олти йил давомида қилган барча ишлари учун унга миннатдорчилик билдирамиз”, — дейилади МЮ хабарида.
22 ёшли чех 2025/26 йилги мавсумда "Бристол Сити"да ижара асосида ўйнади. Дарвозабон барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 54 та тўп ўтказиб юборган ва 12 марта “қуруқ” ўйин ўтказган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.



