

Бу ҳақда Маттео Моретто хабар беради.
Қайд этилишича, футболчи Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин. "Бетис" Гарсияни чап қанот ҳимоячиси сифатида ўз рўйхатига киритди. Ҳозирча икки клуб ўртасида расмий келишув йўқ.
Фран Гарсия ўтган мавсумда 23 та ўйин ўтказди. Унда ҳимоячи битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчи 2023 йилда "Реал"га қайтганди.



