Брайан Робсон: "Эллиот Андерсонни "Манчестер Юнайтед"да кўришни истардим"

19 июл 2026, 23:13
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг афсонавий собиқ ярим ҳимоячиси Брайан Робсон Эллиот Андерсоннинг "Манчестер Сити"га ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг таъкидлашича, "қизил иблислар" 22 ёшли ярим ҳимоячи учун жиддийроқ кураш олиб бориши керак эди. Яқинда Андерсон 135 миллион евро эвазига "Манчестер Сити" сафига қўшилди.

"Сити" Андерсон учун ортиқча пул тўладими? Замонавий футболда энг яхши футболчиларни хоҳласангиз, клуб сўраган нархни тўлашингизга тўғри келади. Балки кўпчилик унинг баҳоси юқори деб ҳисоблар, аммо бугунги бозорда шундай футболчилар учун айнан шундай маблағлар тўланмоқда.

Мен Андерсоннинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишини истардим. Чунки бу ёзда жамоани бир қатор футболчилар тарк этиши кутиляпти. Маош жамғармаси ҳам қисқаради, трансферлардан маблағ келиб тушади. Бундан ташқари, клуб Чемпионлар лигасида иштирок этаётгани учун ҳам қўшимча даромадга эга. Шундай бўлса-да, менимча, Андерсон "Манчестер Сити" учун ажойиб футболчига айланади.

Баъзан юқори даражадаги футболчини сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Ана шундай пайтда таваккал қилиш ва айнан ўша футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиш керак. "Юнайтед" аввал ҳам 60–80 миллион фунт эвазига энг юқори савияда бўлмаган футболчиларни сотиб олган, аммо бу клубга кутилган натижани бермади", - деди Робсон.

Эллиот Андерсон сўнгги мавсумларда Англия Премьер-лигасида ўзининг барқарор ўйини билан эътибор қозонди. Уни бир қатор топ-клублар кузатиб борган бўлса-да, якунда "Манчестер Сити" трансфер пойгасида ғолиб чиқди ва иқтидорли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic