

Бу ҳақда журналист Рамон Альварес ўз YouTube каналида хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи Англия клуби билан янги битим имзоламоқчи эмас. Испаниялик ўйинчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Футболчи Мадриднинг "Реал" клубига ўтиш учун ватанига қайтишни хоҳлаётгани таъкидланмоқда.
Аввалроқ ОАВда "Реал"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо испан ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Родри 2019 йилдан бери Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг ҳисобида барча мусобақаларда 298 та ўйин, 28 та гол ва 32 та голли узатма бор.
Аввалроқ "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси ўз келажаги борасидаги масалани Испания чемпионликни қўлга киритган ЖЧ-2026дан сўнг муҳокама қилишини маълум қилган эди. ЖЧ-2026да Родри барча 8 та учрашувда майдонга тушди ва турнирнинг "Олтин тўп" совринини қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.



