"Манчестер Сити" "Барселона"нинг Родри трансфери бўйича иккинчи таклифини рад этди. "Шаҳарликлар" қанча сўраётгани маълум

13 авг 2026, 08:35
"Манчестер Сити" "Барселона"нинг ярим ҳимоячи Родри трансфери бўйича иккинчи таклифини рад этди, деб хабар беради "The Times".

Аввалроқ "Барселона" Англиянинг "Манчестер Сити" клубига ярим ҳимоячининг трансфери учун тахминан 60 млн евро таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Манба маълумотига кўра, Англия клуби ушбу таклифни рад этган ва футболчи учун тахминан 80 млн евро талаб қилмоқда.

Аввалроқ "Манчестер Сити" "Барселона"нинг тахминан 45 млн евро миқдоридаги таклифини рад этгани ҳақида хабар берилган эди.

Англия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 30 ёшли Родри 21 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида бешта ўйин бор. Футболчи самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›