БАА терма жамоасини ТОП мураббий бошқаради

13 авг 2026, 08:10
Илгари Хорватия миллий терма жамоасини бошқарган хорватиялик мутахассис Златко Далич БАА терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол ассоциацияси матбуот хизмати баёнотида айтилади.

"Хуш келибсиз, Златко Далич! БАА Футбол ассоциацияси хорватиялик мутахассиснинг БАА футбол терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланганини мамнуният билан эълон қилади", — дейилади БАА матбуот хизмати хабарида.

Жамоанинг аввалги мураббийи Космин Олэрою май ойида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятсизлик сабабли истеъфога чиқарилган эди.

Далич хорватиялик терма жамоа билан тўққиз йиллик раҳбарликдан сўнг июль ойида ишини якунлади. Унинг бошчилигида хорватлар 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2022/2023 йилги мавсум Миллатлар лигаси кумуш медалларини, шунингдек, ЖЧ-2022 бронза медалини қўлга киритишди. Сўнгги 2026 йилги жаҳон чемпионатида "шашкалилар" 1/16 финал босқичида Португалияга имкониятни бой бериб (1:2), мусобақани тарк этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›