ПСЖ — "Астон Вилла": 2026 йилги УЕФА Суперкубоги учун жамоаларнинг асосий таркиблари маълум

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 22:59
Франциянинг ПСЖ ва Англиянинг "Астон Вилла" клублари ўртасида 2026 йилги УЕФА Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин Зальцбургдаги "Ред Булл Арена" стадионида ўтказилади. Учрашувнинг бош ҳаками сифатида сомалилик Умар Абдулкадир Артан ҳакамлик қилади.

Жамоаларнинг асосий таркиблари:

  • ПСЖ: Сафонов, Маркиньос, Пачо, Мендеш, Ҳакими, Невеш, Витинья, Заир-Эмери, Кварацхелия, Аклиуш, Дуэ.

  • "Астон Вилла": Бизот, Кэш, Торрес, Матсен, Линделёф, Гомес, Камара, Макгинн, Буэндия, Хеммингс, Маджо.

Ўтган мавсумда ПСЖ Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Финалда парижликлар Лондоннинг "Арсенал" клубини мағлуб этишди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида ПСЖ қўчлироқ келди — 4:3.

"Астон Вилла" эса Европа лигасида бош совринни қўлга киритди. Финалда инглиз жамоаси "Фрайбург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›