Месси отасининг вафотидан сўнг илк бор майдонга тушди

13 авг 2026, 07:44
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Лигалар кубоги гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган Мексиканинг "Леон" клубига қарши ўйинда (2:3) иштирок этди.

39 ёшли аргентиналик футболчи жамоа ихтиёрига қайтиб, отасининг вафотидан сўнг илк бор майдонда ҳаракат қилди.

Лионель ўйинни захира ўриндиғида бошлади, бироқ танафсусдан сўнг дарҳол майдонга тушди.

Иккинчи бўлим давомида Месси дарвозага 3 та зарба йўллади, 24 та узатмани амалга оширди (аниқлик 80%), бурчакдан 5 та узатма бажарди ва 4 та хавфли вазият яратди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›