

Манба маълумотига кўра, эгалари клуб учун 300 млн доллар атрофида маблағ олишни кутишмоқда, бироқ жамоа Англия чемпионатининг учинчи дивизионига тушиб кетгани сабабли эҳтимолий якуний сумма 200 млн долларгача камайиши мумкин.
Инвесторларни жалб қилиш учун Citigroup инвестиция банки тақдимот тайёрлади. Битим доирасида потенциал харидорларга активлар портфели таклиф этилади: "Кинг Пауэр" стадиони, "Сиграв" машғулот базаси, "Белвуар Драйв" аёллар жамоаси базаси, ер участкалари, академия, "Лестер" аёллар жамоаси, шунингдек, Бельгиянинг "Ауд-Хеверле Левен" клуби. 2025 йилги баҳолашга кўра, кўчмас мулк объектларининг умумий қиймати 275 млн долларни ташкил этади.
"Лестер" тарихида Англия чемпиони унвони (2016), Англия Лига кубогидаги учта ғалаба (1964, 1997, 2000), Суперкубокдаги иккита (1971, 2021) ва мамлакат Кубогидаги битта (2021) ғалаба бор.



